Бразилияда Россия вакцинаси ишлаб чиқарилади

Олам 2036
image

Яқин кунларда Бразилияда “Спутник V” коронавирус инфекциясига қарши Россия вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади. Бу ҳақда ТАСС Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди билан ҳамкорлик қилувчи “Uniao Quimica” фармацевтика компанияси Матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

“Россиядан хомашё келганидан сўнг, “Uniao Quimica” РДИФ билан технология узатиш бўйича [келишувлар] доирасида вакцина ишлаб чиқаришни яқин кунларда бошлайди”, дейилади компания хабарида.

Компания маълумотларига кўра, 6 январь куни зарур бўлган материаллар мамлакат пойтахтига етказилган. Бундан ташқари, компания “Спутник V” дозаларини Бразилияга январь ойида етказиб бериш бўйича Москвада музокаралар ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.

Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Бразилия компанияси Миллий санитария назорати агентлигига ушбу мамлакатда Россия вакцинаси клиник синовларининг учинчи босқичини ўтказишга рухсат сўраб мурожаат қилганди. Бунгача РДИФ раҳбари Кирилл Дмитриев фонд ушбу Лотин Америкаси давлатида дори ишлаб чиқаришга рози бўлганини айтган эди. Сентябрь ойида РДИФ Бразилиянинг Баҳиа штати билан 50 миллион дозагача вакцинани етказиб бериш бўйича келишувга эришилгани тўғрисида хабар берди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3
t
×