Бразилияда Президент Лула да Силванинг инаугурацияси ўтказилди

Олам

image

Бразилия пойтахтида 1 январь, якшанба куни мамлакатнинг сайланган Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Сўл ишчилар партиясидан сайланган ва учинчи марта президент сифатида инаугурация қилган сиёсатчи Миллий Конгресс олдида қасамёд қилди. Бу ҳақда DW хабар берди.

Президент сифатидаги биринчи нутқида сиёсатчи ўзидан олдинги Президент Жаир Болсонарони танқид қилди. Да Силванинг сўзларига кўра, собиқ расмийлар таълим, соғлиқни сақлаш ва Бразилия ўрмонларини муҳофаза қилишга ажратилаётган маблағларни қисқартиришга масъул. Да Силва экологик кун тартибидаги масалаларни ҳал қилишга, шунингдек, кичик ва ўрта бизнеснинг аҳволини яхшилашга ваъда берди.

Бу да Силванинг учинчи президентлик муддати ва сиёсатчининг президентлик сайловларида олтинчи марта иштирок этиши – у 2003 йилда лавозимга киришган ва 2006 йилда қайта сайланган. Лула учинчи муддатга сайлангани йўқ – Бразилия қонунчилигига кўра, бир киши кетма-кет икки муддатдан ортиқ давлат раҳбари бўла олмайди. 2017 йилда собиқ Президент коррупцияда айбланиб, 9,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ у кейинроқ озод этилган, 2021 йилда эса Бразилия Федерал Олий суди сиёсатчига қўйилган барча айбловларни бекор қилган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг