Бразилияда ММА жангчисини ўлдириб кетишди

Спорт

image

Кеча, 24 январь куни собиқ UFC ва Bellator промоушенлари жангчиси Майкель Фалькао Бразилиянинг Пелотасе шаҳрида ўлдириб кетилган. Бу ҳақида маҳаллий “Gaucha ZH” нашри хабар берди.

Аралаш жанглар устаси тунда шаҳардаги бар ёнида пичоқлаб кетилган. Фалькао шифохонага олиб борилган, лекин унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. 

Маълумот учун, Майкель Фалькао UFC’да битта жанг ўтказган ва Жеральд Харрисни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган. У ММА’да 29 та жанг ўтказган ва 26 марта ғалаба қозониб, 3 бор мағлуб бўлган. 

Фалькао Bellator промоушенида муваффақиятли иштирок этган. У ўрта вазн тоифасидаги кетма-кет ғалабаларидан сўнг, Александр Шлеменкога қарши чемпионлик жангида октагонга кўтарилган, аммо нокаут эвазига имкониятни бой берган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

416

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг