Бразилияда кучли ёмғир оқибатида 36 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
20 Февраль 2023
4792Бразилия жануби-шарқидаги Сан-Паулу штатида кучли ёмғир оқибатида 36 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Globo” нашри маҳаллий маъмуриятга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг орасида вояга етмаганлар ҳам бор.
Ёмон об-ҳаво туфайли 228 киши уйини тарк этишга мажбур бўлган. Яна 338 нафар маҳаллий аҳоли бошпанасиз қолган.
Сан-Себастьян муниципалитети раҳбари Фелипе Аугусто сўзларига кўра, ҳудудда 50 та уй қулаган. Айрим ҳудудларда алоқа, электр ва сув узилиб қолган.
Бир неча муниципалитетларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Ушбу ҳудудларга мамлакат Президенти Луиз Инасиу Лула да Силва ташриф буюриши кутилмоқда.