Бразилияда бортида футболчилар бўлган самолёт ҳалокатга учради 

Олам 8087
image

Кеча, 24 январь куни Бразилияда самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда "Globo Esporte" хабар берган. 

Манбага кўра, самолёт бортида Бразилиянинг тўртинчи дивизионида ҳаракат қиладиган "Палмас" клубининг тўрт нафар футболчиси ва Президенти бўлган. 

Уларнинг барчаси, шунингдек, учувчи ҳам ҳалок бўлган. 

"Лукас Пракседес, Гильерме Ноэ, Рануле ва Маркус Молинари, клуб Президенти Лукас Мейра, шунингдек, учувчи бўлган самолёт хусусий учиш-қўниш жойидан узоқ бўлмаган ҳудудга қулади. Тирик қолганлар йўқлигини эълон қилишдан афсусдамиз", дейилган клуб баёнотида. 

Самолёт Токантинс штатида ҳавога кўтарилгандан сўнг дарҳол қулаб тушган. Футболчилар Гоянияга, учрашувга йўл олган бўлишган. Ҳалокат сабаблари ҳақида тафсилотлар берилмаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 428
Рейтинг: 3
Теглар
t
×