Бразилияда 110 йилдан буён кузатилмаган об-ҳаво ҳукмронлик қилмоқда

Олам

image

Бразилияда кўчки ва тошқинлар сабаб қурбон бўлганлар сони 64 нафарга етди. Бу ҳақда ҳукумат маълумотига асосланиб, Telesur хабар бермоқда.

Ўтган ҳафта Минас-Жейрас штатига кучли жала ҳужум қилди. Маҳаллий синоптиклар 23 январдан 24 январгача жуда кўп ёғингарчилик бўлганини, бу ҳолат 110 йилдан буён кузатилмаганига иқрор бўлишди. Бундан ташқари, жала кўчки ва тошқинларни келтириб чиқарди. Шу сабаб шаҳарлар вайрон бўлиб, қурбонлар сони ортди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Минас-Жерайс штатида 65 киши жабрланган.

Ҳукумат прогнозига кўра, ёғингарчиликлар камаяди, бироқ кўчки хавфи сақланиб қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made