Бразилия ЖЧ олдидан Панамани йирик ҳисобда енгди

Спорт

image
Бразилия миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан ўз майдонида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Панама терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Рио-де-Жанейродаги машҳур “Маракана” стадионида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Бразилия терма жамоаси сафида голларга Винисиус Жуниор (2), Каземиро (39), Райан (53), Лукас Пакета (60), Игор Тиаго (63, пенальти) ва Данило (81) муаллифлик қилди. Панама терма жамоасининг голини Карлос Харви (84) киритди. Яна бир гол эса, Бразилия ҳужумчиси Матеус Кунья (14) томонидан ўз дарвозасига урилди.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Бразилия терма жамоаси “C” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши баҳс олиб боради.

Панама терма жамоаси эса, “Л” гуруҳида Англия, Хорватия ва Гана жамоалари билан куч синашади.

Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Бразилия Панама

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг