Бразилия вице-президенти коронавирусга чалинди

Олам 1249
image

Бразилия вице-президенти Амилтон Моурау коронавирусга чалинди. Бу ҳақда "G1" портали Моураунинг матбуот хизматига асосланиб хабар берган.

Хабарда айтилишича, кеча, 27 декабрь куни 67 ёшли Моураунинг COVID-19 учун топширган тестида мусбат натижа аниқланган. 

Қайд этилишича, вице-президент ўзи истиқомат қилувчи Жабуру саройида изоляцияда бўлади. 

Матбуот хизмати вакилининг сўзларига кўра, Моурау ўзини яхши ҳис қилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Бразилияда коронавирусга чалинганлар 7 млн 484 минг 285 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда 191 минг 146 нафар бемор коронавирусдан вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 8
Рейтинг: 3
t
×