Бразилия терма жамоаси Пелега ҳурматини футболкасида тасвирлади
Спорт
−
13 Декабрь 2022
3511Бразилия терма жамоаси футболкасидаги беш юлдуздан учтасини юрак белгисига алмаштириб, Пелега ҳурмат бажо келтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 82 ёшли футбол афсонаси Пеле хасталикдан азият чекмоқда ва яқинда танасида шиш пайдо бўлгани учун касалхонага ётқизилган эди.
Пеле ичак саратони билан курашиб келган ва энди кимётерапия таъсир қилмаётгани айтилмоқда. Натижада у декабрь бошидан умрининг охиригача тиббий назоратда бўлади.
Аммо у ўшандан бери ўзининг кучли ва қувватга тўла эканлигини айтиб, соғлиғида ижобий янгиланиш кузатилаётгани билан бўлишган.
Пеле ўз инстаграм саҳифасида: "Дўстларим, мен ҳаммани хотиржам бўлишини истайман. Мен кучлиман, умидим катта ва одатдагидек даволанишга амал қиламан. Шу ўринда барча тиббий ходимлар, ҳамширалар жамоасига кўрсатган ғамхўрлиги учун миннатдорлик билдираман. Мен Худога жуда ишонаман. Шуни айта оламанки, сиздан олган ҳар бир муҳаббатга лиммо-лим хабар менга энергия бағишлайди. Ҳаммаси учун катта раҳмат", деб айтган.
Маълумот ўрнида, 9 декабрь куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати чорак финалида Бразилия терма жамоаси Хорватияга (1:1) пеналтилар сериясида 4:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь