Бразилия Исроилдан элчисини чақириб олди

Олам

image

Исроил Президент Луис Инасиу Лула да Силвани “персона нон грата” деб эълон қилганидан кейин Бразилия Тель-Авивдаги элчисини “маслаҳатлашувлар” учун чақириб олди. Бу ҳақда “Correio Braziliense” хабар берди. 

Қайд этилишича, Исроил баёнотларидан сўнг Лула да Силва ўз вазирлари ва маслаҳатчиларини Исроил билан инқирозни муҳокама қилиш учун республика Президентининг расмий қароргоҳида “шошилинч” учрашувга чақирган.

Исроилнинг Лула да Силвага қарши сўзларига жавобан Бразилия Тель-Авивдаги элчиси Фредерико Мейерни маслаҳатлашувлар учун мамлакатга чақириб олди.

Президент маслаҳатчиси Селсо Аморим ўз баёнотида Исроилнинг Лула да Силвага нисбатан сўзларини "бемаънилик" деб атади.

Бразилия расмийлари бу борада ҳали расмий баёнот бермаган бўлса-да, маҳаллий ОАВ Исроилнинг Бразилиядаги элчиси Даниэль Зоншейн Ташқи ишлар вазирлигига чақирилгани ҳақида хабар бермоқда.

Маълумот учун, Бразилия Президенти Лула да Силва Исроилнинг Ғазо секторини босиб олишини нацистлар етакчиси Адолф Гитлернинг ҳаракатларига қиёслаб, “геноцид” деб атаганди. Президент Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар "уруш эмас, балки геноцид" эканини айтди.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса Лула да Силванинг баёнотларидан сўнг, “Бразилия қизил чизиқни кесиб ўтди” деб жавоб берди.

Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац эса Лула да Силва “персона нон грата” деб эълон қилинганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Исроил Луис Инасиу Лула да Силва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made