Брэд Питт ва Жорж Клуни яна биргаликда фильмда суратга тушади 

Маданият-санъат 4710
image

Машҳур актёрлар Брэд Питт ва Жорж Клуни биргаликда Жон Уоттс режиссёрлик қиладиган фильмда роль ўйнайди. Бу ҳақда “The Hollywood Reporter” ўз манбаларига таяниб хабар берди. 

Ҳозирча фильм ҳақида тафсилотлар деярли йўқ. Маълумки, фильмда Питт ва Клуни битта ишга тайинланган ёлғиз ходим ролини ўйнайди.

Жон Уоттс фильм олинишида режиссёр, сценарий муаллифи ва продюсерлик қилади. Клуни ва Питт фильмни мос равишда “Smokehouse Pictures” ва “Plan B Entertainment” орқали ишлаб чиқишади.

“The Hollywood Reporter” маълумотларига кўра, Sony, Lionsgate, Apple, Netflix, Амазон, Universal, MGM, Warner Bros. ва Annapurna фильмни суратга олиш ҳуқуқини қўлга киритиш устида кураш олиб бормоқда.

“Кинопоиск” материалларига кўра, Брэд Питт ва Жорж Клуни камида 10 марта бирга фильмда суратга тушган, охирги марта – 2014 йилда. Хусусан, улар “Оушеннинг ўн бири дўсти”, “Ўқиб бўлгач, ёқиб юбор” фильмида бирга ўйнашган.
 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 3.2
t
×