БП вояга етмаган қизни зўрлаган йигитга жиноят иши очилмаганига изоҳ берди

Жамият

image

Аввалроқ, Қашқадарёда 18 ёшли қиз севган йигити томонидан бир неча ой давомида зўрлаб келингани, бироқ йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад этилгани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Қаршидаги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, 18 ёшли қизнинг зўрлангани Қарши шаҳар прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Қайд этилишича, вазият Қарши шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилиб, жорий йилнинг 27 июль куни жиноят иши қўзғатишни рад қилиш қарори бекор қилинган.

Тўпланган ҳужжатлар қўшимча текшириш харакатларини олиб бориш учун Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлимига юборилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қарши шаҳар Қавали маҳалласида яшовчи вояга етмаган Ш.Ж. Шаҳзод Қ. томонидан 2020 йил октябридан 2021 йилнинг 1 февралига қадар зўрлаб келинган.

ИИБ томонидан ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Шаҳзод.Қ.га нисбатан бир неча бор судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, экспертиза хулосалари олинган. Суриштирув якунида Шаҳзод Қ.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилиб, тўпланган ҳужжатларга асосан, ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди тартибида жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

866

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг