Бозорлардаги нархни мониторинг қилиш учун “Бозор нархи” тизими жорий этилади
Жамият
−
30 Октябрь 2021
4936Тошкент шаҳри бозорлари ва савдо шаҳобчаларидаги асосий товарлар бўйича нархларни мониторинг қилиш учун “Бозор нархи” ахборот тизими жорий этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, “Бозор нархи” ахборот тизими жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг барча деҳқон бозорларида амалиётга жорий этилади.
“Бозор нархи” ахборот тизимига 33 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Уларнинг ҳаққонийлигига бозор маъмурияти томонидан бириктирилган ир нафардан асосий ва бир нафардан захира ходимлар (оператор) масъул бўлади.
Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларига ҳар кунлик келтирилган, сотилган асосий турдаги қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини ҳажми, энг қуйи ва юқори нархлари, нави, тури ва бошқа маълумотлар “Бозор нархи” ахборот тизимига бир кунда 2 маротаба (кун боши ва охирида) мунтазам киритиб борилади.
“Бозор нархи” ахборот тизимини 2022 йилдан тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.
Тошкент шаҳрида жойлашган бозорлар ва савдо шохобчаларида сотилаётган 33 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари номлари
1. Мол гўшти
2. Қўй гўшти
3. Товуқ гўшти
4. Балиқ
5. Тухум (минг д.)
6. Картошка
7. Пиёз
8. Сабзи қизил
9. Сабзи сариқ
10. Помидор
11. Бодринг
12. Карам
13. Гуруч
14. Ловия
15. Нўхат
16. Мош
17. Ун (Олий нав)
18. Ун (Биринчи нав)
19. Макарон
20. Кунгабоқар ёғи
21. Пахта ёғи
22. Шакар
23. Сариёғ
24. Сут
25. Олма
26. Нок
27. Ўрик
28. Шафтоли
29. Узум
30. Олхўри
31. Тарвуз
32. Қовун
33. Қовоқ
LiveБарчаси