Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 85 000 сўмдан, шакар 8600 – 14 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Статқўми ҳудудий марказий деҳқон бозорларида айрим маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган кузатув натижаларини эълон қилди.

Жорий йилнинг 13 апрель ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари:

Суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 45 000 – 72 000 сўм

Қўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 – 85000 сўм

Картошка (1 кг) ➖ 2 500 – 8000 сўм

Пиёз (1 кг) ➖ 2000 – 6000 сўм

Сабзи (1 кг) ➖ 1000 – 6000 сўм

Тухум (10 дона) ➖ 7000 – 14000 сўм

Гуруч (1 кг) ➖ 4500 – 20 000 сўм

Ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 14 000 – 26000 сўм

Шакар (1 кг) ➖ 8600 – 14 000 сўм

Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

614

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг