Бозорларда нарх-наво қандай?
Интервью
−
21 Ноябрь 2020
13222Халқимизда отанг – бозор, онанг – бозор, деган яхши нақл бор. Замон ривожланиб, яхши шароитдаги супер, гипермаркетлар очилган бўлишига қарамай ёши катталар бозордан қўймасин деб айтишади.
Бозорга борган одам ҳар бир харидни савдолашиб қилади. Нарх-навонинг ҳамёнбоп бўлиши эса барча учун қулай. Сўнгги кунларда бозорда озиқ-овқат махсулотлариниг нархи ошгани кўп муҳокама бўляпти.
QALAMPIR.UZ ижодий жамоси Чорсу, Фарҳод, Чилонзор деҳқон бозорларида бўлиб, харидорлар фикри билан танишди. Кимдир нархлар арзон эканини айтса, кимдир мажбуран камера қаршисида арзон дея қолди. Юрак ютган мардлар эса бозордаги ёлғондан илинган нархлар ҳақида гапирди. Хуллас, ҳамма даромадидан келиб чиқиб нарх навони ё оқлади, ё қоралади. Гапиришга гапириб қўйиб, бекор гапирдимда деганлар ҳам бўлди.
Эътиборимизни тортган нарса шу бўлдики, қайси бозорга бормайлик, бозор маъмуриятидагилар ортимиздан қолишмади. Савдогарлардан савол сўрарканмиз кўзлари билан нима дейишни ўргатганлари ҳам бўлди. Энг қизиғи бу бозордан у бозорга боргунимизга қадар барча ходимлар боришимиз ва ҳаттоки қайси мавзуда сўровнома қилаётганимиз ҳақида ҳам бир-бириларини огоҳлантиришган. Бу ишдаги камчиликларни беркитишми ёки жонкуярлик билолмадик.
LiveБарчаси