Ўзбекистон бозорларида гўшт, картошка ва пиёз нархи ошди
Жамият
−
13 Январь 2022
24584Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида қўй гўшти, картошка, пиёз нархи ошди, тухум эса арзонлади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида ўтказган кузатув натижалари бўйича маълум қилди.
Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинган.
Жорий йил 12 январь ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:
• Суякли мол гўшти (1 кг) — 45 000 – 68 000 сўм;
• Қўй гўшти (1 кг) — 54 000 – 80 000 сўм;
• Картошка (1 кг) — 3000 – 8000 сўм;
• Пиёз (1 кг) — 1500 – 4000 сўм;
• Сабзи (1 кг) — 1000 – 4500 сўм;
• Тухум (10 дона) — 7000 – 14000 сўм;
• Гуруч (1 кг) — 5000 – 17 500 сўм;
• Ўсимлик ёғи (1 л) — 14 000 – 24 000 сўм;
• Шакар (1 кг) — 7 500 – 10 500 сўм.
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.
LiveБарчаси