Бозорларда айрим турдаги маҳсулотлар нархи кўтарилди
Жамият
−
27 Май 2022
20979Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида картошка 2 500 – 8000 сўмдан, Пиёз 2000 – 5000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўм ҳудудий марказий деҳқон бозорларида айрим маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган кузатув натижаларини эълон қилди.
Жорий йилнинг 25 май ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари:
• Суякли мол гўшти (1 кг) – 45 000 – 73 000 сўм
• Қўй гўшти (1 кг) – 55 000 – 86000 сўм
• Картошка (1 кг) – 3000 – 8000 сўм
• Пиёз (1 кг) – 2000 – 6000 сўм
• Сабзи (1 кг) – 2000 – 7000 сўм
• Тухум (10 дона) – 6500 – 15 000 сўм
• Гуруч (1 кг) – 5000 – 21 000 сўм
• Ўсимлик ёғи (1 л) – 15 400 – 28 000 сўм
• Шакар (1 кг) – 9000 – 14 000 сўм
Ўтган ҳафтадаги нархлар билан солиштирганда картошка, пиёз, тухум, гуруч ва ўсимлик ёғи бироз қимматлашган.
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.