Божхоначиларни алдамоқчи бўлган шахснинг сири фош бўлди

Жамият

image

“Тошкент-АЭРО” ихтисослашган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари йирик миқдордаги мобиль телефонларнинг яширинча олиб кирилишини фош қилди. 

Парвозини якунлаганига 8 соатдан ортиқ вақт ўтса-да,  фуқаро Р.М.нинг аэропортдан чиқиб кетишга ҳаракат қилмаслиги божхона ходимларини шубҳалантиради.

Йўловчи ўзига тегишли 3 дона багажнинг “Сеул-Тошкент” рейси бўйича келтирилганини тасдиқловчи ёрлиқларни олиб ташлаб, “Москва-Тошкент” рейсида келтирилган бошқа багажлардан олинган ёрликларни ёпиштиради. 

Бу билан гўёки у Сеулдан эмас, бошқа шаҳардан келаётган йўловчидек таассурот қолдиришга уринади. 

Божхонадан “қизил” йўлак орқали ўтар экан, ушбу юклар холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, қиймати 250 миллион сўмлик 244 дона уяли телефонлар ва 50 дона парфюмерия воситалари божхона назоратидан яширилгани фош бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг