Божхоначилар Lacetti`даги 41 та iPhone`ни мусодара қилди
Жамият
−
24 Ноябрь 2019
5997Тошкент вилоятида фуқаро 1 млрд 36 млн сўмлик ноқонуний товарларни олиб кетаётган аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида фуқаро С.О. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомобиль тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди.
Натижада, автоулов юкхонасида йўловчи фуқаро Т.З. томонидан тегишли ҳужжатларсиз, умумий қиймати 1 миллиард 36 миллион сўмлик 41 дона уяли алоқа телефонлари ва 795 дона қўл соатлари олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь