Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд? (рўйхат)

Local

image

Жорий йилнинг 20 апрель куни ҳолатига божхона омборларида қиймати 42,1 млн АҚШ долларига (94,9 минг тонна) тенг озиқ-овқат (шу жумладан буғдой) товарлари сақланмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати QALAMPIR.UZга маълум қилмоқда. 

Қайд этилишича, божхона омборларида асосан қуйидаги маҳсулотлар мавжуд:
•    буғдой (68,9 минг тонна, қиймати 13,5 млн доллар),
•    гўшт (3,7 минг тонна, қиймати 4,2 млн доллар),
•    кунгабоқар ёғи (3,2 минг тонна, қиймати 2,3 млн доллар),
•    шакар (2,2 минг тонна, қиймати 836,3 минг доллар),
•    маргарин (2,1 минг тонна, қиймати 2,4 млн доллар),
•    соя, арахис, зайтун ёғи (1,5 минг тонна, қиймати 1,2 млн доллар),
•    картошка (минг тонна, қиймати 143,3 минг доллар),
•    консерваланган сабзавотлар (879,7 тонна, қиймати 917,7 минг доллар), 
•    сут маҳсулотлари (471,4 тонна, қиймати 586,4 минг доллар),
•    макаронлар (453,2 тонна, қиймати 570,6 минг доллар),
•    гуруч (448,0 тонна, қиймати 137,3 минг доллар),
•    болалар овқати (375,6 тонна, қиймати 1,9 млн доллар),
•    нўхат (330,2 тонна, қиймати 111,9 минг доллар),
•    био қўшимчалар (327,7 тонна, қиймати 2,8 млн доллар),
•    ун (233,9 тонна, қиймати 77,1 минг доллар),
•    консерваланган гўшт махсулотлари (202,0 тонна, қиймати 185,7 минг доллар),
•    бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари (2722,3 тонна, қиймати 2,6 млн доллар).

Маълумот учун, божхона омборларидаги ҳолат ўзгарувчан бўлиб, расмий маълумотлар божхона масъуллари томонидан кунлик янгилаб борилади.
 


Rate Count

63

Rating

3

Rate this article

Share with your friends