Божхона ходимларининг фарзандларига ўқишга кириши учун алоҳида квота ажратилади – Президент
Жамият
−
17 Февраль 2022
4164Энди божхона ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун олий ўқув юртларига киришда алоҳида квота ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган йиғилишда айтиб ўтди.
Йиғилишда, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш чора-тадбирлари белгилаб берилди. Унга кўра, Олот, Гулистон, Термиз ва бошқа ҳудудлардаги олис постларда ишлайдиган ходимлар учун хизмат уйлари барпо этилади. Жорий йилда уй-жойга эҳтиёжи бор 100 нафар ва ҳар йили камида яна шунчадан ходим имтиёзли ипотека билан таъминланади.
Шунингдек, божхона ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун олий ўқув юртларига киришда алоҳида квота ажратилади.
“Яна бир масала – бугунги кунда божхона органларида аёлларнинг улуши бор-йўғи 8 фоизни ташкил этади. Соҳада адолат, ҳалоллик ва тартибни жорий қилишни хоҳлар эканмиз, тизимга аёл ходимларни жалб қилиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишимиз шарт", деди давлат раҳбари.
Шу муносабат билан келгуси икки йилда аёллар улушини камида 2 баробарга ошириш бўйича ишларни ҳозирдан бошлаш вазифаси қўйилди.
LiveБарчаси