Божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Давлат божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимовга янги ўринбосар тайинланди. Ушбу маълумотни Божхона қўмитаси QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади. 

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига Нодир Мусамуҳамедов тайинланди. Шу кунгача у Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи эди.

Шу ўринда, Нодир Мусамуҳамедов ўрнига Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимига Шавкат Солиҳов тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Ўткиржон Ғайратович Қодиров ҳам Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг