Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелидаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
 
Низомга мувофиқ, институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш “Божхона иши” ва “Юриспруденция” йўналишлари бўйича қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

•    дастлабки танлов; 
•    махсус касбий танлов; 
•    тест синовлари.

Аризалар 1 январдан 1 апрелгача қабул қилинади.
 
Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади: 

•    ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш; 
•    якка тартибда суҳбатлашиш; 
•    индивидуал-психологик ўрганиш; 
•    умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш; 
•    тиббий кўрикдан ўтказиш. 

Махсус касбий танлов 25 июнгача қуйидагилар доирасида ўтказилади: 

•    психофизиологик ўрганиш; 
•    тиббий кўрик; 
•    ёзма иш (диктант); 
•    ахборот-коммуникация технологиялари бўйича баҳолаш; 
•    якка тартибдаги якуний суҳбат.
 
Тест синовлари 5 июлгача ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Божхона институти

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг