Асосий касалликларга даво бўлувчи 5 дори кашф қилинди

Бизнес

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни пойтахт Тошкентда халқаро стандартларга жавоб бера оладиган BOVARD pharm фармацевтика компаниясининг тақдимоти нуфузли “Hilton” конгресс холида бўлиб ўтди.

BOVARD pharm фармацевтика компанияси дастлаб минтақа аҳолисининг саломатлигини чуқур ўрганиб чиқиб, икки ярим йил давомида мутахассислар билан бирга дориларнинг таркиби, экстракти, реакцияга киришиши ҳамда инсон организмига таъсирини таҳлил қилди. Шундан сўнг беш йўналишда, жумладан, неврология, урология, андрология, гинекология, репродуктологияда самарали таъсир кўрсатувчи ноёб формулага эга дориларни ишлаб чиқди. Ярим йил давомида эса тайёр бўлган маҳсулотларни номлаш ва ҳар бирига халқаро патент олиш ишларини амалга оширди.

BOVARD pharm сўзи Абу Али ибн Синонинг “Донишнома” асарида келтирилган бўлиб, ёруғликнинг кучига нисбатан “ақл бовар қилмас даражада тез” деган маънони англатади. Компания асосчиси Камолиддин Бобоев ана шу сўздан илҳомланиб, янги лойиҳасини BOVARD pharm дея номлади.

Унинг айтишича, Марказий Осиёда муқобили бўлмаган препаратлар Швейцариянинг машҳур ва нуфузли DSM компанияси билан биргаликда тайёрланган бўлиб, у Европа фармацевтика стандартларига тўлиқ мос келади.

“Ўрта Осиё ҳамда ўзимизнинг бозорларимизни тўлиқ ўрганиб чиқдик. Бизнинг маҳсулотларимиз шамоллашнинг олдини олишда, урологик ҳамда неврологик касалликларни даволашда самарали ёрдам беради. Дорилар таркибидаги экстрактларнинг барчаси Европадан олиб келинган. Ҳозирги кунга келиб биз 2024 йил учун Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистондаги ҳамкорларимиз билан шартнома имзоладик. Ўзбекистон бозорларида ҳам маҳсулотларимиз 2024 йилнинг бошларидан сотувга чиқади”, дейди бренд асосчиси Камолиддин Дадажанович.

BOVARD pharm қандай маҳсулотларни таклиф этяпти?

Бугунги кунда кўпчилик уйқусизлик, турли асаб касалликларига дуч келмоқда. Маълумотларга кўра, шу пайтгача фанга маълум бўлган 60 фоиз касалликларнинг келиб чиқиши асаб ҳамда руҳият билан боғлиқ бўлган муаммоларга бориб тақалади. Айнан шунинг учун ҳам BOVARD pharm ўзининг биринчи маҳсулоти сифатида асаб тизимини тинчлантирувчи “Nevrelmin” препаратини ишлаб чиқарди. Унинг таркибида “B” гуруҳи витаминлари ҳамда магний бўлиб, улар асаб тизимини тинчлантиришга хизмат қилади. Натижада эса 150 турдаги биокимёвий реакция танада кузатилади. Оқсил-ёғ алмашинуви яхшиланади ва қонда гемоглобин ишлаб чиқарилиши тезлашади.

Шунингдек, нерв тизими фаолияти ва терини яхшилаб, метаболизмни кучайтиради, соч тўкилишининг олдини олади, ичаклардаги алмашинувни яхшилайди. “B3” никотин кислотаси эса асаб тизимларига таъсир кўрсатиб, қон томирларини кенгайтиради. Қон босими ва холестеринни камайтиради, тромбознинг олдини олади. Унинг таркибида бўлган магний микроэлементи диққатни жамлашга кўмаклашади, уйқусизликдан халос этади, тушкунликдан чиқаради. У юрак қон-томир, иммун тизимини созлайди. Бундан ташқари, компания бир қатор фойдали хусусиятларга бой “Errectpro” эркакларни эрексиясини кучайтириш ва импатенсияни олдини олиш учун , “Aktosper” эркакларда уруғ сифатини ошириш ва бефарзандликни олдини олиш учун , “Libiprost” эркакларда простата бези ялиғланишини  ва простата аденомасини олдини олиш учун самарали тасир кўрсатади, ҳамда “MPS Dynamic” витамин комплекс аеллар организмида иммунитетни мустахкамлашда ва терига жозиба беришда самарали ёрдам берувчи  препаратларни ҳам таклиф этмоқда.

Мазкур препаратларни ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этган Нигора Исмоилованинг айтишича, ҳозирда турли касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллардан бири стресс ҳисобланади. 

“Ҳозирда келиб чиқаётган муаммолардан бири бу стресс ҳисобланади. Стресс жинсий заифликка олиб келиши оқибатида оилада ҳам турли вазиятларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бундай муаммоларни бартараф этишда BOVARD pharm компаниясининг маҳсулотлари тўлиқ ёрдам беришига аминман. Чунки ўзим кузатиб, шу натижаларни кўрганман. Мен ўйлайманки, бу маҳсулот нафақат бугунги кун одамларига, балки келажак авлод учун ҳам бахт олиб келади”, дейди у.

Ўз олдига хасталикларни дори-дармонсиз даволаш, инсон организмининг ички кучлари ва ресурсларини тиклашни мақсад қилган компания экстракт ва бир қанча ингредиентлардан фойдаланган ҳолда сўнгги замонавий илмий тадқиқотларни амалга оширмоқда. BOVARD pharm препаратлари 2024 йилда истеъмол учун тақдим этилади.

Ўзбекистон бўйлаб ва Халқаро ҳамкорлик учун: +998 55 900 03 03
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг: bovard.uz
Instagram: bovard.pharm

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

BOVARD

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар