Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Жамият
−
07 Ноябрь 2020
10613Бугун, 7 ноябр куни Бухорода халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақида Бухоро вилояти ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ботир Зарипов бундан олдин "Ўзқурилишматериаллари" уюшмасининг раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бундан ташқари, 2008-2012 йиллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари, 2012-2013 йиллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк бўлмаган кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш департаменти директори, 2013-2015 Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиялаш ва кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш департаменти директори,
Ботир Зарипов 2015-2016 йилларда - "Aгробанк" AТБ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойи охирларида Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов 66 ёшида вафот этган эди.
Карим ЗАРИПОВ
LiveБарчаси