Ботсванадан топилган олмос дунёда учинчи ўринни эгаллади

Олам 3615
image

Африканинг Ботсвана давлатида 1098 каратли олмос топилди. Қимматбаҳо тош Африкадаги энг йирик олмос ишлаб чиқарувчи “Debswana Diamond” компанияси томонидан “Jwaneng” конидан қазиб олинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Мамлакат Президенти Мокгвиттси Масисига намойиш этилган улкан қимматбаҳо тош 2015 йилда Ботсванада топилган дунёдаги иккинчи энг катта олмосдан озгина оғирроқ. Мазкур тошга ҳалигача ном берилмаган.

“Олмос Debswana'да 50 йилдан бери қазиб олинаётган қимматбаҳо тошлар ичида энг йиригидир. Бизнинг дастлабки таҳлилимизга кўра, бу олмос дунёда учинчи ўринни эгаллаши мумкин”, дейди “Debswana Diamond” компанияси директори вазифасини бажарувчиси Лайнет Армстронг.

Тошнинг потенциал қийматини баҳолаш ҳали эълон қилинмаган, аммо 2017 йилда топилган иккинчи йирик олмос Lesedi La Rona 53 миллион долларга (39,5 миллион фунт) сотилган. Ҳозиргача энг катта олмос 1905 йилда Жанубий Африкада топилган 3106 каратли Cullinan олмосидир.

Исломжон Омонжонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 148
Рейтинг: 3
t
×