Босма нашрларнинг иқтисодий муаммолари ҳал этилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қарор билан тасдиқланган дастурда белгиланишича, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан улар муассисликларидаги газета ва журналларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, улардаги таҳририят ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг манбааларини аниқлаш, шунингдек, мазкур босма нашрларнинг веб-сайт шаклини яратиш масаласи ҳал этилади.

Ҳукумат қарори лойиҳасини амалга ошириш муддати 2020 йил майга қадар белгиланган бўлиб, уни бажариш Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов), Молия вазирлиги (Ишметов) зиммасига юклатилди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Босма нашр

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар