Бошқирдистон Ўзбекистонга ёнилғи экспортини 45 баравар оширди

Олам

image

2020 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистоннинг ва Бошқирдистон Республикаси билан ташқи савдо айланмаси 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 76 фоизга ўсди. Бу ўсиш Бошқирдистоннинг Ўзбекистонга ёнилғи экспортини 45 баравар оширгани ҳисобига юз берди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Бошқирдистоннинг ташқи иқтисодий алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари Лена Изотовага таяниб хабар берди.

“2020 йил январь-август ойларида ёнилғи етказиб бериш 45 баравардан кўпроққа ошгани сабабли ташқи савдо айланмаси 2019 йилга нисбатан 76 фоизга ўсгани ҳамкорлигимиз ривожланишининг асосий омили бўлди. Шунингдек, экспортнинг жадал ўсиши “Шакар ва шакар маҳсулотлари” гуруҳида кузатилмоқда. Ҳозирда уни етказиб бериш 149 доллардан деярли 5 миллион долларга ўсди. 2020 йилда 147 та тадбиркор Ўзбекистон маҳсулот экспорт қилишди”, деган Лена Изотова.

Бошқирдистон Ташқи иқтисодий алоқалар давлат қўмитаси раиси Маргарита Боличеванинг хабар қилишича, республиканинг ташқи ва ташқи иқтисодий сиёсатида Ўзбекистонга муҳим ўрин берилган.

“Ўзбекистон азалий шерикдир, шу жумладан импорт-экспорт жиҳатидан. Сўнгги 5 йил ичида республикалар ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 1,5 баробар ўсиб, 60 миллион доллардан 99 миллион долларга етди. Бундай ўсиш механик ускуналар ва техника, ёғоч маҳсулотлари, шиша буюмлар экспортининг ортиши, шунингдек, Ўзбекистондан импортнинг ўсиши билан боғлиқ”, деди Маргарита Боличева.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Бошқирдистон

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар