Бошқа вилоятларда Президент мактаблари қачон очилади?

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида Президент мактаблари қачон очилишига ойдинлик киритди.

Унга кўра, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида Президент мактаблари фаолият юритмоқда. 2021-2022 ўқув йилидан бошқа барча ҳудудларда Президент мактаблари ташкил этилиши кўзда тутилган. 

2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Президент мактаблари қурилиш ишлари олиб борилган.

2021 йилда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида Президент мактаблари қурилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг