Бош вазирнинг онаси 90 ёшида вафот этди

Олам

image

Кеча, 28 май куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзоданинг онаси Муҳаббат Охунова 90 ёшида вафот этди.

Бугун, 29 май куни Муҳаббат Охунова туғилиб ўсган жамоати Хистеварзда дафн этилди. Бу ҳақда АП Бош вазирнинг ўринбосари Азим Иброҳимовнинг ёрдамчисига асосан хабар берди.

90 ёшли аёл охирги ойларда касалликдан азият чеккан. Муҳаббат Охунова педагог бўлган ва бутун умр Хистеварздаги мактабда дарс берган.

Маълумотларга кўра, Бош вазирнинг онаси васиятига биноан 4 йил аввал вафот этган ўғли Абдували Назировнинг ёнига дафн этилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Қоҳир Расулзода

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг