Бош вазирдан тортиб журналистларгача. Болгарияда карантин қоидасини бузганлар жазоланди

Олам

image

Болгария Бош вазири Бойко Борисов бугун, 23 июнь куни черковга бораётганда ниқоб тақишни унутиб, карантин тартибини бузгани учун 300 болгар леви (174 доллар) миқдорида жаримага тортилади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири Кирилл Ананьев 22 июнь куни Болгарияда коронавирус ҳолатлари юқори даражада қайд этилганидан сўнг, ёпиқ жамоат жойларида яна ниқоб тақишни жорий этди.

"Бош вазир ташрифи чоғида Рила монастири ибодатхонасида ҳимоя ниқобисиз бўлганларнинг барчаси жаримага тортилади", дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Reuters”агентлигига ёзган хатида.

Бош вазир Борисов, журналистлар, фотосуратчилар ва уни эҳромгача кузатиб борган фотомухбирлар ҳам жаримага тортилади, дея хабар беради “Reuters” ахборот агентлиги.

Болгария COVID-19 пандемиясига нисбатан жуда яхши қаршилик кўрсатди. Чунки чекловларга қатъий амал қилинди. Жумладан, жамоат жойларида юз ниқобларини мажбурий тақиш белгилаб қўйилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Болгарияда жами 3 984 киши коронавирусга чалинди. Беморлардан 2 171 нафари соғайган бўлса, 207 нафари вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Болгарияда

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар