Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳаммасини айтди
Жамият
−
02 Август 2019
7463Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил биринчи ярмида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи парламентда эшитилди. Ҳисоботни Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов тақдим этди.
Абдуҳакимовга кўра, 2019 йилнинг I ярим йиллигида ялпи ички маҳсулот ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизга ўсган. Хусусан, саноат тармоқлари 6,9 фоиз, жами хизматлар – 12,7 фоиз, чакана савдо айланмаси – 6,4 фоиз ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 2,1 фоизга ортиши иқтисодий ўсишнинг асосий омили сифатида хизмат қилди. Мамлакатда яратилган қулай инвестиция муҳити натижасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 1,6 бараварга, қурилиш ишлари ҳажми эса 20,0 фоизга ўсди.
Давлат бюджетининг 2019 йил январь-июнь ойларида даромадлари 50,7 трлн. сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 марта кўп), харажатлари эса, 55,3 триллион сўмни ташкил этди. Давлат бюджети харажатлари таркибида энг юқори улуш (54,4 фоиз) ижтимоий харажатларга тўғри келди. Маҳаллий ҳокимият органларининг маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги эркинлиги сезиларли даражада оширилди.
Депутатлар бугунги иқтисодий тараққиётнинг муҳим бўғинларидан ҳисобланган туризм соҳасини ривожлантириш йўналишидаги ишларга эътибор қаратар экан, ўтган даврда 47 та мамлакат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилиниб, визасиз режим татбиқ этиладиган мамлакатлар сони 65 тага этгани, яна 77 та давлат фуқаролари электрон кириш визасини олиш имконига эга бўлганига юқори баҳо берди.
Ҳисобот даврида 247 та янги туроператор ташкил этилиб, 1,7 минг хона сиғимига эга 107 та меҳмонхона ишга туширилгани, сайёҳлар оқими 31 фоизга ошиб, 3 миллион кишини ташкил этгани эътироф қилинди.
“Обод қишлоқ” дастур доирасида жами 1 минг 166 миллиард сўмлик иш ҳажмлари бажарилди. Мазкур маблағлар ҳисобидан, 47,6 минг та якка тартибдаги уй-жой, 232 та кўп хонадонли уй-жой таъмирланиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 637 км ичимлик сув тармоқлари яхшиланди. 2 минг 128 километр электр, 215 километр газ тармоқлари янгидан қурилди, реконструкция қилиниб, капитал таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, 53 та ижтимоий соҳа, 78 та бозор инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь