Бош вазир бошчилигида Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилди

Жамият

−

image

Президент топшириғига асосан, Бош вазир бошчилигида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энергия муаммоларини тезкор ўрганиш ва ҳал қилиб бориш Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ишчи гуруҳ:

  • республика ҳудудида энергия тақчиллиги муносабати билан юзага келган вазиятни қисқа муддатларда чуқур таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тезкор чоралар кўриб бориш;
  • электр энергияси ва газни биринчи навбатда аҳолига етказиб бериш заруриятини эътиборга олган ҳолда, мавжуд энергия ресурсларини мувозанатли тақсимлаб бориш ва ушбу жараённи қатъий назорат қилиш;
  • электр энергияси ва газ тақчиллиги шароитида муқобил энергия маҳсулотлари билан аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз таъминлаш ишларини жадаллаштириш;
  • ижтимоий объектлар, жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш юзасидан зарур маблағлар ажратиб бориш ва уларнинг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;
  • энергия тақчиллиги ва унинг оқибатида юзага келадиган салбий оқибатлар, айниқса иқтисодиётга таъсирини камайтириш мақсадида, комплекс чора-тадбирлар кўриш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш вазифаси юклатилади.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

561

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг