Бош вазир Ариповга янги маслаҳатчи тайинланди
Жамият
−
22 Февраль 2019
8387Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига янги маслаҳатчи тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Аброл Жабарович Ваҳобов Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
У бугунгача Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. У янги лавозимга тайинланиши муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан олинган.
LiveБарчаси