Прокуратура тизимидаги қатор бошқарма ва лавозимлар тугатилди
Жамият
−
16 Март 2019
9347Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур фармонга мувофиқ Ўзбекистон прокуратура органлари тизимида қуйидагилар тугатилди:
Бош прокурор ўринбосари лавозимларининг иккита штат бирлиги;
Бош прокуратуранинг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;
Бош прокуратуранинг Президент қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
Бош прокуратуранинг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг ўринбосарлари ва ёрдамчилари лавозимлари;
туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга масъул ўринбосарлари ҳамда катта ёрдамчилари лавозимлари;
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими.
Прокуратура органларининг қисқартирилаётган 1 198 та штат бирликларидан:
87 таси – Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига;
470 таси – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларига йўналтирилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь