Бош прокуратура судьялар обрўсизланирилиши бўйича вазиятга муносабат билдирди
Жамият
−
12 Июль 2020
16404Аввалроқ, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида судьялар омма олдида обрўсизлантирилиб, суд ходими калтаклангани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйча баёнот берди.
Унга кўра, ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. Натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 июль куни соат 8:30 ларда Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судининг раиси Я.Беккамов ҳамда ҳайдовчи Р.Раҳимназаров шу судга бириктирилган Nexia-3 русумли давлат рақами 530 YAA хизмат автотранспорт воситасида, Жарқўрғон тумани маъмурий судининг раиси Х.Раҳимова ҳамда ҳайдовчиси шу судга бириктирилган Nexia-3 русумли давлат рақами 307 VAA хизмат автотранспорт воситасида туман суди биноси томон ҳаракатланиб келаётганида туман марказига кираверишда блок постда улар тўхтатилган ва постдан ўтказилмаган.
Шу вақтда постда бўлган туман ҳокими З.Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Вазирлар Маҳкамасининг махсус комиссияси қарорига зид равишда, туман суди хизмат автомашиналарини постдан ўтказмай, хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиб, ишга боришга имконият бермай, йўлдан ўтишга тўсқинлик қилиб, ишчи гуруҳ аъзоларидан биттаси хизмат автомашинасининг орқа ўнг эшигини очиб қўлидаги уяли алоқа телефони билан тасвирга тушириб, постдан ўтиш учун навбат кутиб турган тирбанд фуқаролар олдида судья ва суд ходимларини обрўсизлантиришга уринган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15