Каналдан жасади топилган ўқувчи ҳақида баёнот берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Қашқадарёда 15 ёшли ўқувчининг жасади каналдан топилди” мавзуидаги хабарлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 19 октябрь куни Қарши тумани, “Хониён” маҳалласи, Юксалиш кўчасида яшаган вояга етмаган Рахим А. (2004 й.т., 7- мактаб ўқувчиси) “Қарши Бош канали”нинг “Дашт” қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмидаги кўприкдан сувга сакраб, ўз жонига қасд қилган. 

Ҳолат юзасидан ишга алоқадор 7- умумий ўрта таълим мактаб директори ва ишчи-ходимларидан ҳамда ўқувчилардан тушунтиришлар олинган. 

Аниқланишича, ўқувчи Раҳим А.нинг мобиль телефонида уятсиз видеолар ёзилгани сабабли синф раҳбари томонидан унинг онаси мактабга чақиртирилган.

Онаси мактабга келиб, ўғлига танбеҳ берганидан сўнг, Раҳим А. мактабдан югуриб чиқиб кетиб, канал томонга кетгани, синфдошлари эса унинг орқасидан боргани ва Рахим А.ни узоқдан ўзини каналга ташлаганини кўрган. 

Шу куни вояга етмаган Раҳим А.ни ҳеч ким уриб ҳақорат қилмагани аниқланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш давомида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Қарши тумани ИИБ, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссия ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига хизмат текширувлари тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

каналдан жасади топилган Раҳим А

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар