Бош прокуратура ички ишлар ходими пойтахтда ўлдириб кетилиши бўйича баёнот берди
Олам
−
30 Ноябрь 2022
16796Бироз аввал пойтахт Тошкентнинг Олмазор туманида Ички ишлар ходими Н.Бобомуротов хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берган эдик. Айни вақтда унинг ҳаётига тажовуз қилишда гумонланаётган шахсни қўлга олиш барча зарур чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
“Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Олмазор туманида ИИО ФМБ профилактика инспектори қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, ходимнинг ҳаётига тажовуз қилишда гумонланаётган шахсни қўлга олиш барча зарур чоралари кўрилмоқда”, дейди Шамсутдинов.
Шунингдек, Бош прокуратура жамоаси оғир жудоликка учраган марҳум ходимнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь