“Боруссия” Жуд Беллингемга нарх белгилади

Спорт

image

Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемга нарх белгилади. Бу ҳақда “Sport Bild” нашри хабар берди.

Манбага кўра, немис клуби 2023 йилнинг ёзида ярим ҳимоячи учун 120 миллион евро талаб қилади. “Боруссия” потенциал харидорлар ушбу нархдан камроқ пул таклиф қилса, улар билан музокарага киришмайди.

Қайд этилишича, англиялик футболчига “Реал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпул” клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ “Боруссия” Беллингем учун бирорта ҳам расмий трансфер таклиф олмаган. Шундай бўлишига қарамай, Жуд 2023 йилнинг ёзида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Маълумот учун, Дортмунднинг “Боруссия” клуби 2020 йилда “Бирмингем” жамоасидан Беллингемни 25 миллион еврога сотиб олган эди. 19 ёшга тўлган ярим ҳимоячи ўтган мавсумда "Боруссия" сафида барча мусобақаларда 43 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 13 голли узатмага муаллифлик қилди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг