“Боруссия Дортмунд” Жуд Беллингемга нарх белгилади
Спорт
−
26 Сентябрь 2022
2379Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клуби футболчиси Жуд Беллингемни 93 миллион еврога сотишга тайёр. Бу ҳақда “Тhe Sun” нашри хабар берди.
Англиялик футболчини қўлга киритиш учун асосий даъвогар сифатида “Манчестер Сити” кўрилмоқда. “Сити” расмийлари Жуд учун курашда “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль”ни ортда қолдиришига ишонмоқда. Шунингдек, Беллингемнинг хизматларига “Реал Мадрид” ҳам бефарқ эмас. 19 ёшли футболчининг ўзига ҳам “Реал”да ўйнаш вариант қизиқарли туюлмоқда.
Қайд этиш керакки, Беллингем 2020 йилнинг ёзида “Боруссия Дортмунд” клубига 25 миллион евро эвазига “Бирмингем” жамоасидан келиб қўшилганди. Англиялик футболчи ўтган икки мавсум давомида Европанинг энг келажаги порлоқ ярим ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф қилина бошлади.
Маълумот учун, жорий мавсумда Жуд Беллингем “Боруссия Дортмунд” сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Томонлар ўртасидаги келишув 2025 йилда якунига етади. “Тransfermarkt” портали aнглиялик иқтидор эгасини 90 миллион еврога баҳоламоқда.
LiveБарчаси