Бортида мигрантлар бўлган кема чўкиб кетди. Қурбонлар бор

Олам

image

Кеча, 26 февраль куни Италия жанубидаги Кротоне шаҳри яқинида бортида мигрантлар бўлган кема чўкиб кетди. Бу ҳақда “Il Messaggero” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, бундан беш кун олдин Туркиядан 200 дан ортиқ йўловчи билан йўлга чиққан 20 метр узунликдаги кема тошли рифлар билан тўқнашиб, парчаланиб кетган. Авария оқибатида 59 киши ҳалок бўлган. Қутқарув ишларини мувофиқлаштирган Италия қирғоқ қўриқлаш хизмати бортда 120 га яқин муҳожир бўлгани тахмин қилинаётганини айтган.

Омон қолганларнинг айтишича, кемада Афғонистон, Эрон ва Покистондан бўлган 250 киши бўлган.

Италия ҳукумати вертолёт ва полиция самолётлари, ўт ўчирувчилар отрядлари, қирғоқ хавфсизлиги ҳамда чегара полицияси кемалари иштирокида қутқарув операциясини олиб бормоқда. Омон қолганларни қидиришга маҳаллий балиқчилар ҳам қўшилган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг