Бортида 150 йўловчиси бўлган самолёт ёниб кетди (видео)

Олам

image

Непал пойтахти Катманду аэропортидан кўтарилган Flydubai самолётининг двигатели парвоз пайтида ёниб кетди. Бу ҳақда “Asian News International” агентлиги хабар берди.

Мазкур ҳодисага самолётнинг двигателига кириб қолган қуш сабаб бўлган. Самолёт бортида 150 га яқин йўловчи бўлган.

Самолёт маҳаллий Непал вақти билан соат 21:19 да Дубайга учиб кетиши керак бўлган. Орадан бироз вақт ўтиб, самолёт Дубайга парвозини давом эттиргани ҳақида хабар берилган, чунки учувчилар парвозни давом эттириш учун самолётнинг ҳолати нормал эканлигига ишонч ҳосил қилган.

Кейинроқ Flydubai компанияси самолёт Дубай халқаро аэропортига хавфсиз қўнганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Flydubai Непал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг