Бортида 100 дан ортиқ қочқин бўлган кема чўкиб кетди

Олам

image

Бортида 100 нафардан зиёд қочқин рохинжа бўлган ва Малайзияга йўл олган кема Бангладеш қирғоқларида чўкиб кетди. Оқибатда 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Dhaka Tribune” нашри хабар бермоқда.

Газета маълумотларига кўра, воқеа 11 февраль тонгида юз берган. Кема Бенгал кўрфазидаги Муқаддас Мартин ороли соҳиллари яқинида ҳалокатга учраган. 

Соҳил назорати вакилининг сўзларига кўра, қутқарувчилар сувдан 65 кишини олиб чиқишга муваффақ бўлган. Ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкин, чунки 50 киши изсиз йўқолган деб ҳисобланмоқда. Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Рохинжалар – Мьянмадаги Ракхайн штатида истиқомат қилувчи этник бенгаллар бўлиб, у ерга XIX аср охири – XX аср бошларида Британия мустамлакачилари томонидан кўчириб келинган. Рохинжаларнинг аксарияти Ракхайнда 100 йилдан ошиқ яшаётганларига қарамай Мьянма фуқаролигига эга эмас. Шу сабаб улар ҳозиргача мамлакатда ноқонуний муҳожирлар ҳисобланишади.

Уларнинг Мьянмадан чиқиб кетиш жараёни 2012 йилдан – Ракхайннинг туб аҳолиси бўлмиш “араканц”лар билан диний-этник тўқнашувлардан буён давом этмоқда. 2015 йилда 25 мингдан ортиқ рохинжа Таиланд, Малайзия ва Индонезияга денгиз йўли орқали қочиб боришга уринган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг