Бортида ҳаддан ташқари кўп йўловчи бўлган самолёт уча олмади

Олам

image

Британиянинг Easy Jet лайнери ортиқча юк туфайли ҳавога кўтарила олмади. Муаммони ҳал қилиш учун самолёт командири йўловчиларнинг бир қисмидан ўз ихтиёри билан рейсни тарк этишни сўради. Бу ҳақда YEP нашри хабар берди.

Барча йўловчилар ўз жойларини эгаллаб бўлгач, учувчи тўсатдан самолёт жуда оғир экани ва ноқулай об-ҳаво шароити ҳамда қисқа учиш-қўниш йўлаги туфайли уча олмаслигини эълон қилган.

“Иложи бўлса, мен 20 нафар кўнгиллидан бугун кечқурун Ливерпулга учмасликни маъқул кўришларини сўрайман”, деган экипаж бошлиғи.

Муаммо авиакомпания раҳбарияти билан муҳокама қилинган ва бортни ўз ихтиёри билан тарк этган ҳар бир киши кейинги рейсга чиптани қўшимча тўловларсиз ўзгартириши, шунингдек, 500 евро товон пули олиши ҳақида огоҳлантирилган. Натижада 19 киши кейинроқ парвоз қилишга рози бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Easy Jet

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг