Болтиқ денгизида 77 километрлик доғ пайдо бўлди
Олам
−
15 Июнь 2022
12318Кеча, 14 июнь куни Болтиқ денгизидаги Ботния кўрфазида, Швеция ва Финляндия ўртасида 77 квадрат километрлик доғ пайдо бўлди. Бу ҳақда “Sverigesradio” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Швеция қирғоқ қўриқлаш хизмати Ботния кўрфазидаги номаълум модданинг катта қисми қандайдир кема томонидан суюқлик сақланадиган захира идишни (резервуар) тозалаш натижасида юзага келган деб гумон қилмоқда. Бироқ кечқурун доғлар сунъий йўлдош тасвирларида кўринмайди.
“Доғ йўқолгани йўқ, у шунчаки кечқурун кўринмайди. Денгиз юзасидаги моддалар турлича ҳаракат қилишини биламиз. Улар сув сатҳидан пастда ҳаракатлана олади”, дейди Швеция қирғоқ қўриқлаш хизмати ходими Жонатан Толин.
Айни вақтда Болтиқ денгизи юзасида, Швеция ва Финляндия ўртасидаги кўрфазда контейнерлар жойлаштирилган, уларнинг вазифаси сувдаги доғларни "олиб ташлаш". Намуналар аллақачон таҳлилга юборилган. Тест натижалари кейинги ҳафта чиқиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15