Болтиқбўйида ҳам Янги йил тантаналарини бекор қилиш бошланди
Олам
−
15 Ноябрь 2020
4656Бу йил Латвияда оммавий янги йил тантаналари коронавирус пандемияси туфайли ўтказилмайди. Бу ҳақда Республика соғлиқни сақлаш вазири Илзе Винькеле маълум қилган.
"Бу йил Рождество ва Янги йил оилавий даврада, тинчгина нишонланади", деган Винькеле.
Латвияда 9 ноябрдан 6 декабргача фавқулодда ҳолат жорий қилинган.
Мамлакатда оммавий тадбирлар ўтказилишига, кўнгил очиш ва дам олиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатилишига, шунингдек, умумий овқатланиш жойлари ва савдо марказлари фаолиятига чекловлар жорий этилган.
Аввалроқ, Россия пойтахти Москвада янги йил корпоратив байрамларида меҳмонлар сони 50 кишидан ошмаслиги, шунингдек, ҳамма ниқоб ва қўлқопда бўлиши шарт қилиб қўйилгани ҳақида хабар бергандик
Маълумот учун, Латвияда коронавирусга чалинганлар сони 10 минг 231 тани ташкил этмоқда. Мамлакатда 121 нафар бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь