Болтиқбўйи давлатлари Грузияга қарши санкциялар қўллаши мумкин
Олам
−
02 Декабрь
1960Болтиқбўйи давлатлари Грузиядаги норозилик намойишларини бостириш ташкилотларига қарши санкциялар қўллаши мумкин. Бу ҳақда Литва Ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергисга таяниб TACC маълум қилди.
Маълумотларга кўра, уч Болтиқбўйи давлати намойишларни бостириш ташкилотларига қарши чоралар кўришга келишиб олган. Шунингдек, ТИВ раҳбари Болтиқбўйи мамлакатларида “демократияга қарши ва инсон ҳуқуқларини поймол қилувчилар” йўқ эканини таъкидлаган.
Кеча, 1 декабрь куни Литва Президенти Гитанас Науседа Грузия Президенти Саломе Зурабишвили билан телефон орқали мулоқот қилган. Науседанинг айтишича, Грузия ҳукуматининг қарорлари мамлакат Президенти ва жамиятнинг аксарият қисми орзу-истакларига мос келмайди.
“Грузияда ўтказилган парламент сайловлари тўлиқ эркин ва адолатли бўлмади. Шу сабабли, сайлов натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қонунбузарликлар, сайловчиларга нисбатан босим ўтказиш ва қўрқитиш ҳолатлари юзасидан мустақил халқаро тергов ўтказиш зарур”, дея таъкидлаган Литва Президенти.
Маълумот учун, Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида сўнгги кунларда намойишчилар ҳаракатлари оқибатида 100 дан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жароҳатланди, 200 дан ортиқ намойишчи қўлга олинган. 1-2 декабрь кунлари намойишчиларнинг зўравонлик ҳаракатлари оқибатида 21 нафар ИИВ ходими жабрланган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Намойишларда умумий 113 нафар ИИВ ходими жабрланган, улардан тўрт нафари ҳануз клиникада қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе “Грузия орзуси – Демократик Грузия” ҳукмрон партияси 2028 йил охиригача Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралар очилиши масаласини кун тартибига қўймаслик ва Европа Иттифоқи томонидан тақдим этиладиган барча бюджет грантларидан воз кечиш қарорини қабул қилгани ҳақида маълумот берганди.
Моҳинур Каримова
LiveБарчаси