“Болонья” Шомуродов учун қанча пул таклиф қилгани маълум бўлди

Спорт 35335
image
-

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини “Болонья”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист, инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, 27 ёшли футболчи “Болонья”га ўтишга яқин турибди. Италия клуби Шомуродовни 9 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олиш вариантини амалга оширишни таклиф қилмоқда.

Аввалроқ, Элдор Шомуродов “Рома”нинг “Тоттенхэм”га қарши учрашувига бормагани ва у Рим клубини тарк этиши мумкинлиги айтилганди. Кейинчалик Элдорга Италиянинг қайси клубларидан қизиқиш борлиги ҳам хабар қилинганди.
 
Маълумот учун, 2021 йилнинг ёзида “Рома” Элдор Шомуродов учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган эди. Ўтган мавсумда 27 ёшли Шомуродов “Рома” таркибида Италия А сериясининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда, “Transfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1890
Рейтинг: 3
t
×