Болливуд юлдузи Катрина Каиф коронавирусга чалинди

Маданият-санъат

image

Болливуднинг таниқли актрисаси Катрина Каифнинг COVID-19 га топширган тести ижобий чиқди.  Актриса айни вақтда уй карантинига олинган.

Катрина Кайф – COVID-19 аниқланган Болливуднинг энг машҳур юлдузи.  Актриса ўзининг  Instagram’даги саҳифасида вирусни юқтирганини тасдиқлади. Шунингдек, у ҳозирда ўзини изоляция қилгани ва уй карантинида бўлишини айтган.

“COVID-19  синовига топширган тестим ижобий чиқди. Шу сабаб дарҳол ўзимни изоляция қилдим. Энди уйда шифокорлар назоратидаман.  Мен билан алоқада бўлганларнинг барчасини дарҳол синовдан ўтишини илтимос қиламан”, дейди Катрина Каиф.

Катринанинг соғлиги ҳақидаги янгиликлар Мумбайда COVID-19 касаллиги кўпайган бир пайтда пайдо бўлди. Сўнгги пайтларда бир нечта Болливуд юлдузлари касалликка чалинган. Улар орасида Бҳуми Педнекар, Картик Аарян, Акшай Кумар, Говинда, Пареш Равал, Алиа Бхатт, Ранбир Капур ва Роҳит Сарафлар ҳам бор.

 

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг