Боливияда автобус жарликка қулаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди
Олам
−
13 Июль 2021
3117Кеча, 12 июль куни тонгда Боливия жанубидаги тоғли ҳудудда йўловчи ташувчи автобус жарликка қулаб тушди. Бу ҳақда “Unitel” телеканали хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Сукре шаҳрига кетаётган автобус, ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги туфайли 150 метр баландликдан жарликка қулаган. Бунинг оқибатида, 31 киши ҳалок бўлган, 10 киши жиддий жароҳат олган. Икки нафар инсоннинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Таъкидланишича, воқеа жойида қутқарув ишлари ҳамон давом этмоқда. Маҳаллий ҳокимият ҳозиргача ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг рўйхатини тўлиқ тақдим этмаган. Чунки, автобуслар ушбу йўналишда йўловчилар рўйхатисиз ҳаракат қилади.
Сардор Али Нурматов
LiveБарчаси